ЎЗБЕКИСТОН

Энди манзил-колонияларда ҳам пилла етиштирилади

Тошкент вилоятидаги манзил-колонияларда пилла етиштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, ушбу тажриба Ички ишлар вазирлиги ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан биргаликда 2023 йил баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошланади. Пиллачилик кластерлари ҳамда Тошкент вилояти Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасалари ўртасида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш режалаштирилган.

Маълумот учун, манзил колония очиқ, девори қўриқланмайдиган жазони ижро этиш муассасасидир. У ерда сақланаётган маҳкумлар очиқликда бўлиб, оддий фуқаролар билан бирга бемалол ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 мартидан 2026 йил 1 январигача пиллани қайта ишлаш ва ипак қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия ажратилиши айтилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan