ИЛМ-ФАН

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ҳам барча қатори имтиҳон топширади

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan