ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Узун туманида тадбиркорнинг мулкини гаровга қўйиб, кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.R.” МЧЖ раҳбари Н.А. “U.s.” МЧЖнинг иссиқхона биносини 3 ой муддатда гаровдан чиқариб беришга ваъда қилган ҳолда замонавий иссиқхона қуриш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,2 млрд кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги ҳамда 167,6 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan