ДУНЁ

Қўшма Штатлар ўз фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди

АҚШ фуқаролари Украинадаги можаронинг “олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари” туфайли ҳозирча Россияга боришдан тийилиши керак. Бу ҳақда Америка элчихонаси сайтида чоп этилган хабарда айтилади. Дипломатлар, шунингдек, Россия Федерацияси ҳудудида бўлган барча америкаликларни зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.

Америка ташқи сиёсат департаменти вакилларига кўра, Россия ҳукумати икки фуқароликни олган америкаликларни мамлакатда тан олишдан бош тортиши, уларни консуллик ёрдамидан маҳрум қилиши, сафарбарликка мажбур қилиши ва хорижга чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan