Наманганда «Сумалак» маросимида 11 нафар одам помидорли икра ва «шашлик»дан заҳарланди

Наманганда оилада ташкил этилган тадбирда хонадон эгасининг 4 нафар қизи ва 7 нафар набираси заҳарланди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 8 февраь куни соат 11.50 ларда Поп тумани, Сохибкор маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Қ.нинг яшаш хонадонида ўтказилган “Сумалак” пишириш маросимида қизлари Ф.Қ., З.Қ., Д.Ж., З.К., набиралари М.П., А.М., М.М., Н.М., А.Р., Ш.Ж. ва Б.Р.лар помидорли икра тузламаси ҳамда мол гўштидан тайёрланган “кабоб”ни истеъмол қилишгандан сўнг, заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган.
Туман тиббиёт бирлашмасининг 08.02.2023 йилдаги дастлабки тиббий маълумотномасига кўра, уларга овқат “токсико” инфекцияси ҳамда “ботулизм” ташҳиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.