СПОРТ

Зинедин Зидан яна мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин

“Реал Мадрид” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан жорий мавсум якунида ПСЖ бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, ПСЖ клуби раҳбарлари амалдаги мураббий Кристоф Гальтье иш фаолиятидан норози, шу сабабли у билан хайрлашишга қарор қилган. Бош мураббийни алмаштириш бўйича келишув июнь ойида якунланиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йиллар оралиғида “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи лавозимида фаолият юритган. 50 ёшли франциялик мутахассис қўл остида “қаймоқранглилар” уч марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan