Uncategorized

Деҳқон ҳўжаликларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент қарорига мувофиқ:

✅ деҳқон ҳўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

✅ ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

✅ илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредитни ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириши учун кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

✅ ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

✅ ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan