Фойдали

Бойсун туманида 263 та газ жиҳози назоратдан ўтказилди

Истеъмолчиларнинг газ жиҳозларидан оқилона ва хавфсиз фойдаланишлари бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда жуда муҳим. Чунки озгина эътиборсизлик ҳам нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, «Бойсунтумангаз» газ таъминоти бўлимининг сервис хизматини ривожлантириш бўлими томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозлари назоратдан ўтказилиб, фойдаланиш учун хавфсиз ҳолга келтирилмоқда.

Бугунги кунда Бойсун тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг фойдаланишда бўлган жами газ жиҳозлари сони 27 минг 65 тани ташкил этади. Жорий йилнинг январ ойида Бойсун тумани бўйича жами 263 та хонадон ва объектлардаги 13 та газ жиҳозлари ишлаш ҳолати назоратдан ўтказилди. Шундан аҳоли хонадонларидаги мавжуд газ жиҳозлари техник ва профилактик кўрикдан ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, газ таъминоти корхонаси билан тегишли тартибда шартнома тузган 13 та улгуржи объектлардаги фойдаланишда бўлган газ жиҳозлари ҳам кўрикдан ўтказилиб, хавфсизлиги таъминланди.

– Баъзи истеъмолчилар газ жиҳозларида носозлик кузатилганда, газ таъминоти ходимлари хонадонларига тез етиб келиб, хизмат кўрсатишмаганидан норози бўлиб мурожаат қилади, – дейди бўлим масъул ходими Гулчеҳра Хурсандова. – Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасида “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” келтириб ўтилган. Унда газдан фойдаланиш ускуналарини истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича таъмирлаш муддатлари баён қилинган бўлиб, хизмат кўрсатиш муддати ҳолатнинг хавфлилик даражасига қараб белгиланади. Яъни, истеъмолчи хонадонида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилса, соҳа ходими дарҳол бориб хизмат кўрсатиши керак. Овқат тайёрлаш ёки иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида бир кун давомида хизмат кўрсатилади. Иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) – икки кун, газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда эса беш кун давомида хизмат кўрсатилиши зарур.

Хавфсизлик муҳим. Шунинг учун газ жиҳозларининг техник ва профилактик кўриклардан тўлиқ ўтказилишига соҳа ходимлари билан бирга истеъмолчилар ҳам эътиборли бўлишлари зарур.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan