ЎЗБЕКИСТОН

РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ЭЛЕКТРОН АПОСТИЛ ҚЎЙИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш тизими йўлга қўйилди.

Ҳозирда сифатли давлат хизматини кўрсатиш мақсадида расмий ҳужжатни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахсларнинг имзолари ва ташкилот муҳр изи намуналарини рақамлаштириш босқичма босқич амалга оширилмоқда.

Биринчи босқичда таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.
Таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатлар бўйича сўровнома тўлдирилиб, уни кўриб чиқиш учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади:

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида (зарур ҳолларда, 10 иш куни ичида) кўриб чиқилади.

Расмий ҳужжатга электрон апостил қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар “Э-Апп” ва “Э-регистер” дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, қуйидаги ҳолларда апостил қўйиш рад этилади:
➖ расмий ҳужжатда зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
➖ расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.

Ҳужжатиллохон Хатамов, Шўрчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan