ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди

Ислом цивилизацияси маркази фондига аҳоли ва шахсий коллекциялардан 626 та қўлёзма ва  985 та тошбосма асарлар, жами 1611 та манба қабул қилинган. Бу ҳақда АОКАда Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ислом дини меросини сақлаш, манбашунослик ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича Республика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та (шундан 21 минг 670 та қўлёзма, 30 минг 585 та тошбосма) қадимги ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар базаси яратилган.

Йил бошидан буён илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилини, чоп этишга тайёрланган.

Қуръони карим бўлими экспозицияси учун Қуръони каримнинг 28 та нодир  қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилган.

Қатар миллий кутубхонасидан 2 минг 635 та фото-ҳужжат, қўлёзмалар, архив ҳужжатлари, Туркия Республикаси олимлари қўлёзмалар коллекциясининг маълумотлар базасидан 70 мингдан ортиқ, АҚШ конгресси кутубхонасидан  558 та кўлёзма ва фото-ҳужжатлар, «ТуркТАВ» фондидан 20 мингдан зиёд ноёб китоблар, Мисрнинг «Ал-Азҳар» мажмуасидан Алишер Навоийга оид 5 дона, Камолиддин Беҳзодга оид  6 дона электрон манбалар олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan