ЎЗБЕКИСТОН

УЧ ЙИЛДАН БУЁН АДОЛАТ ИЗЛАБ ЮРГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ СУД ТОМОНИДАН ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Даъвогар Сурхондарё вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг манфаатида жавобгарлар Нориев Нурали Ражабович, Хайитов Сахатмурод Чориевич ва Султонов Муқум Раҳмонбердиевичларга нисбатан “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонидаги дарахтларни ва экинларни жавобгарларнинг ҳисобидан буздирган ҳолда, ушбу ер майдонини фермер хўжалигига қайтариш ҳақида”ги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманларар судига мурожаат қилган.

Мазкур даъво ариза фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори асосида даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган ва унга кўра:

-жавобгар Н.Нориев зиммасига «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидаги 1800-контур (эски 1768-контур)даги 2,61 гектар ер майдонида экилган экинларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини қайтариб бериш мажбурияти юклаш;

-жавобгар Н.Нориевдан давлат фойдасига давлат божи учун 540.000 сўмдан ва почта харажати учун 18.900 сўмдан ундириш белгиланган.

-жавобгар С.Хайитов зиммасига «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидаги 1800-контур (эски 1768-контур)даги 1,0 гектар ер майдонида экилган экинларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини қайтариб бериш мажбуриятини юклаш;

-жавобгар М.Султонов зиммасига «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидаги 1800-контур (эски 1768-контур)даги 0,66 гектар ер майдонида экилган экинларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини қайтариб бериш мажбуриятини юклаш;

-жавобгарлар С.Хайитов ва М.Султоновлардан давлат фойдасига давлат божи учун 1.080.000 сўмдан ва почта харажати учун 18.900 сўмдан ундириш белгиланган.

Ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгарлар Н.Нориев, С.Хайитов ва М.Султоновлар томонидан апелляция тартибида шикоят берилиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги ҳамда иш моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда кўрилганлиги сабабли мазкур ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилиш сўраган.

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида фуқаролик ишини кўриш жараёнида жавобгарлар Н.Нориев, С.Хайитов ва М.Султоновлар томонидан фойдаланиб келинаётган ер майдонлари Шеробод магистрал канали ва ички коллекторларнинг ўртасида яъни, ушбу сув обьектларининг муҳофаза қилиш зоналарида ва соҳил бўйи минтақаларида жойлашганлиги боис, ушбу ердан фойдаланишга «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалиги эмас, балки Шеробод туман ирригация бўлимининг рухсати билан фойдаланаётган жавобгарлар Н.Нориев, С.Хайитов ва М.Султоновлар ҳақли ҳисобланиши, мазкур ер майдонларидан Шеробод туман ирригация бўлими билан тузилган ҳар йиллик муддатли шартномалар, шу жумладан 2022 йил 10 май кунидаги ижара шартномалар асосида фойдаланиб келинаётганлиги, биринчи инстанция суди ишни кўриш асослари сифатида Давлат кадастр агентлиги вилоят бошқармасининг 2021 йил 09 декабрь кунидаги қарори асосида жавобгарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини қайд этган бўлсада, бироқ мазкур қарор Давлат кадастр агентлиги вилоят бошқармасининг 2022 йил 01 март кунидаги қарори асосида бекор қилинганлигига эътибор қаратмаганлиги, жавобгар Н.Нориев томонидан 560 туп анор дарахтлари, С.Хайитов томонидан 540 туп анор дарахтлари ҳамда жавобгар М.Султонов томонидан 350 туп анор дарахтлари ва 200 туп олма кўчатларини экиб, обод қилиб фойдаланиб келинганлиги аниқланган.

Юқорида қайд этилган барча асосларга ва қонун талабларига кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур иш юзасидан чиқарилган 2022 йил 27 июнь кунидаги ҳал қилув қарорини бутунлай бекор қилиб, даъвогарнинг ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонидаги дарахтларни ва экинларни жавобгарларнинг ҳисобидан буздирган ҳолда, ушбу ер майдонини «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигига қайтариш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқаришни лозим топди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 13 октябрь куни Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси келтирилган апелляция шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, даъвогар Сурхондарё вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг манфаатида жавобгарлар Нориев Нурали Ражабович, Хайитов Сахатмурод Чориевич ва Султонов Муқум Раҳмонбердиевичларга нисбатан “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонидаги дарахтларни ва экинларни жавобгарларнинг ҳисобидан буздирган ҳолда, ушбу ер майдонини фермер хўжалигига қайтариш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан чиқарилган биринчи босқич фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг ҳал қилув қарори бутунлай бекор қилинган.

Даъвогар «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидан давлат фойдасига давлат божи учун 1.080.000 сўм ундириш;

Даъвогар «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидан жавобгар Нориев Нурали Ражабовичнинг фойдасига давлат божи учун 270.000 сўм ва почта харажати учун 19.600 сўм ундириш;

Манфаатдор шахс «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидан давлат фойдасига давлат божи учун 2.160.000 сўм ундириш;

Манфаатдор шахс «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидан жавобгар Хайитов Сахатмурод Чориевичнинг фойдасига давлат божи учун 540.000 сўм ва почта харажати учун 10.500 сўм ундириш;

Манфаатдор шахс «Чоршанбиев Худоймурод» фермер хўжалигининг ҳисобидан жавобгар Султонов Муқум Раҳмонбердиевичнинг фойдасига давлат божи учун 540.000 сўм ва почта харажати учун 10.500 сўм ундириш белгиланган.

Жавобгарлар Нориев Нурали Ражабович, Хайитов Сахатмурод Чориевич ва Султонов Муқум Раҳмонбердиевич томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, жавобгарлар Н.Нориев, С.Хайитов ва М.Султоновларнинг мурожаатлари мана уч йилда ижобий ҳал этилганлиги намоён бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan