ЖАМИЯТ

МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун қарзни аэропортнинг ўзида тўлаш ва тақиқни ечиш имконоятини йўлга қўйди

Тошкент халқаро аэропортида фуқароларда қарздорлик сабабли юзага келган тақиқлар масаласига аниқлик киритиш ва уларни ечиш, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали қарздорликларни бартараф этиш мақсадида МИБнинг махсус интерактив хизматлар шохобчаси ташкил қилинди.

МИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу шохобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин.

«Ҳозирда фуқароларимизнинг талабларига кўра, шохобчага инфокиоска ҳам ўрнатилмоқда, бу эса фуқароларимизнинг нақд пулда ҳам тўловни амалга ошириш имконини яратади.

Шохобча фаолиятини бошлаганига 3 кун бўлди, бир кунда шохобчага 50 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари бўйича тақиқ масалаларига аниқлик киритилмоқда, ўз вақтида тўланмай қолган қарздорликлар эвазига 30 миллион сўмдан ортиқ маблағлар электрон тарзда қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Қайд этилшича, Ўзбекистоннинг бошқа аэропортларда ҳам фуқароларда тақиқлар масаласида муаммолар юзага келганида марказлашган тартибда масалани ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус телефон рақами (95-411-07-17) жорий қилинган. Фуқаролар ушбу рақам орқали ёки аэропорт масъул ходимларига орқали Тошкент халқаро аэропортидаги интерактив шохобча билан боғланад

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan