ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

231 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний равишда олиб кирилиши, сақланиши ҳамда айланишига тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина олд ўриндиғида икки дона қора рангли целлофан пакетда хорижда ишлаб чиқарилган, сифати ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 231 миллион сўмлик 80 та ўрамда жами 1 минг 118 дона “Регопен 300 мг” ҳамда 398 дона “Тропикомид 10 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan