Ҳарбий тадбирлар

Термизда спортчи ҳарбий хизматчилар тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Респулбикаси Мудофаа вазирилигининг 2022 йилда ўтказиладиган спорт мусобақаларининг календар режасига асосан Мудофаа вазирлиги миқиёсида октябрь ва декабрь ойларида спортнинг қўл жанги, Миллий кураш ва Тош кўтариш мусобақлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу спорт турлари 3 босқичда ўтказилади, биринчи босқич ҳарбий қисм босқичи, иккинчи босқич округ босқичи ва учунчи босқич Мудофаа вазирлиги босқичи қилиб кўрсатиб ўтилган.

Жорий        йилнинг 12-15 сентябрь кунлари Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий  қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг Қўл жанги, Миллий кураш ва Тош кўтариш мусобақлариниг округ босқичи бўлиб ўтди

Ушбу мусобақада округ тасарруфидаги 10 дан ортиқ ҳарбиий қисм ва муассасалар иштирок этди.

Мусобақани округ қўшинлари қўмондонининг тегишли буйруғи билан тайинланган ҳакамлар ҳайаъти аъзолари кузатиб бахолаб бордилар.

Якуний натижаларга кўра Термиз гарнизони ҳарбий  хизматчилар уч босқичдан ҳам фахрил биринчи ўринни эгаллаб қайтдилар.

Ғолиблар ҳарбий қисмда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Уларни ҳарбицй қисм командири полковник Азиз Садиков ва ҳарбий  қисм шахсий таркиби Термиз гарнизони ҳарбий оркестр куй садолари остида кутиб олдилар.

Ғолибларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan