ДУНЁ

Швеция АҚШнинг Европа Иттифоқи иқтисодиётини йўқ қилиш стратегияси ҳақидаги ҳужжатни эълон қилди

Шветсиянинг Nya Dagbladet газетаси Пентагонга алоқадор RAND корпорациясининг 2022 йил январдаги стратегияси ҳақидаги махфий эслатмани чоп этди.

Ҳужжатда АҚШнинг Украинадаги вазият ҳисобига Европа Иттифоқи (ЕИ) иқтисодиётини бутунлай йўқ қилиш режаси ҳақида сўз боради. Қайд этилишича, бунда асосий рол ЕИнинг иқтисодиёти етакчи ҳисобланган Германияга юкланган.

Ҳужжатга кўра, асосий мақсад Германия ва Россия, шунингдек, Германия ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни йўқ қилишдир. Меморандумда, шунингдек, агар ушбу сценарий амалга оширилса, ЕИ АҚШнинг нафақат иқтисодий, балки сиёсий рақибига ҳам айланиши қайд этилган.

Ҳужжатда айтилишича, Берлинни Россия энергия таъминотидан воз кечишга мажбурлашнинг ягона мумкин бўлган йўли ҳар икки томонни Украинадаги можарога тортишдир. “Россия Украина армиясининг Донбасс республикаларига қилган оммавий босимини ҳарбий жавобсиз қолдирмоқчи эмаслиги аниқ. Бу Россияни тажовузкор сифатида кўрсатишга, кейин эса унга қарши аллақачон тайёрланган барча санкциялар пакетини жорий этишга имкон беради”, — дейилади меморандумда.

Қўшма Штатлар, шунингдек, Россияга қарши санкцияларнинг жорий этилиши Германияни Россия Федерациясидан энергия манбаларига киришдан маҳрум қилади, деб ҳисоблайди. Натижада, бу Германияда инқирозга олиб келади. Йўқотишлар 200-300 миллиард еврога етиши кутилмоқда. Ҳужжатда айтилишича, бу Европа саноатининг таназзулга учрашига, ишсизликнинг ўсишига ва ўқимишли европаликларнинг АҚШга кўчишига олиб келади. Натижада АҚШ иқтисодиёти қўшимча 7-9 триллион доллар даромад олиши мумкин, дейилади меморандумда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan