Буюк Британия монархи Елизавета II 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бугун, 8 сентябрь пайшанба куни Буюк Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган монархи қиролича Елизавета II 96 ёшида Балморалда вафот этди. Бу ҳақда Букингем саройи хабар берди.
BBC берган маълумотга кўра, қироллик мамлакатларида 12 кунлик мотам эълон қилинади. Шунингдек, энди қироличанинг ўғли шаҳзода Чарльз янги монарх бўлади.
Маълумот учун, қиролича 1926 йилнинг 21 апрелида туғилди. У 1952 йилда тахтга ўтирди ва улкан ижтимоий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлди.