ХАБАРЛАР

Минск шаҳридаги 36-сонли ўрта мактабга Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номи берилди

Аввалроқ Ғулом Ёқубов номи Минскдаги кўчаларидан бирига берилган эди.

1915 йил Асака тумани, Хонқа маҳалласида туғилган Ғулом Ёқубов уруш бошланганида биринчилардан бўлиб ўз ихтиёри билан фронтга кетган. 2-Белоруссия фронти 169-дивизияси 556-ўқчи полкининг автоматчилар ротасига командирлик қилган.

1944 йил 22 июндан 23 июнга ўтар кечаси Лудчисса қишлоғидаги муҳим тепалик учун фашистлар ва капитан Ғулом Ёқубов ротаси ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтади. 24 июнга ўтар кечаси Ёқубов бошчилигидаги пулемётчилар тепаликни эгаллайди. Ёқубовнинг ўзи жангда мардларча ҳалок бўлади.

1945 йил 24 март куни марҳум капитан Ғулом Ёқубовга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Шунингдек, у ҳарбий хизматлари учун орден ва медаллар билан тақдирланган.

Унинг бюсти Асака ва Андижон шаҳарларида ўрнатилган, Асака ва Биховдаги кўчалар, шунингдек, Асакадаги 25-сонли мактабга унинг номи берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan