Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 158 та медални қўлга киритди.
Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медални қўлга киритди.