СПОРТ

Аббосбек Файзуллаев ФИФА рўйхатига тушди

ФИФА расмий сайти 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ёрқин ўйин намойиш этаётган олти нафар ёш юлдузлар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаевни эътироф этди.

«ОФК томонидан «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» деб топилганидан сўнг, Файзуллаев Ўзбекистон сафида КХДРга қарши яна бир ажойиб ўйин кўрсатиб, ўз обрўсини оширишда давом этмоқда. Кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга. Москвада яшовчи сеҳргар Вентяндаги беллашувда ягона гол муаллифига айланди. У узоқ масофадан урган голи эвазига «Оқ бўрилар»нинг тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги ҳаракати давом этишига ҳисса қўшмоқда», дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan