Бугунги кунда вилоятимиз миришкорлари томонидан етиштирилаётган экспортбоб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хеч бир тўсиқларсиз жаҳон бозорларига чиқариш долзарб масала ҳисобланади. Бунинг учун эса маҳсулот фитосанитар тоза бўлиши шарт.
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими инспекторлари томонидан жорий йил етти ойи давомида 3 км радиусда боғ, токзор, пахта, сабзавот-полиз ҳамда такрорий экилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дала назорати ўтказилди. Олиб борилган кузатув натижаларига кўра 1836 та далолатномалар расмийлаштириб, 217,99 гектардан ошиқ майдонда зарарли организмларга қарши мониторинг ишлари олиб борилган. ЎКЧМ, ЎКМ ҳамда ТИФ масканлари инспекторлари томонидан жорий йил етти ойи давомида халқаро ФСС сертификатлари расмийлаштирилган.
Жумладан, Термиз ТИФ инспекторлари томонидан 4356 дона, Жарқўрғон ТИФ инспекторлари томонидан 944 дона, Денов ТИФ инспекторлари томонидан 811 дона, “Терми Дарё Порти” ЎКЧМ инспекторлари томонидан 20 дона, “Гулбаҳор-Амузанг” ЎКЧМ инспекторлари томонидан 7 дона, “Боботоғ” ЎКЧМ инспекторлари томонидан 4 дона, Жами: 6142 дона халқаро ФСС расмийлаштирилиб, 162024,9 тн, 107325 дона, 31201,5 м2 ва 25 м3 маҳсулот экспорт қилинган.

Термиз ТИФ маскани орқали жорий йилнинг етти ойи давомида 7256 та транспорт воситасида 268972,1 тн, Жарқўрғон ТИФ маскани орқали 9 та транспорт воситасида 219,3 тн, 151,8 м3, Денов ТИФ маскани орқали 74 та транспорт воситасида 3262,4 тн, 15500 дона, “ТермизДарё Порти” ЎКЧМ орқали 313 транспорт воситасида 26633,6 тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, жами 7652 дона АКД расмийлаштирилиб, 299087,4 тн, 15500 дона, 151,8 м3 импорт маҳсулоти воҳага кириб келди.
Тадбиркорлик субьектлари ва жисмоний шахслар билан ишлаш, хужжатлар расмийлаштириш тартиблари, муддатларида ҳам бир қатор имтиёзлар яратилган. Шунга қарамасдан, имтиёзлардан тўғри фойдаланишни истамаган «уддабуронлар» томонидан қоидабузарлик ҳолатлари ҳам аниқланганлигини ҳам айтиб ўтиш ўринли.

Ташқи карантин инспекторларимиз томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 нафар жисмоний ва юридик шахслар карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 108-моддасига асосан маъмурий жавобгарликга тортилди.
Вилоятимиз ҳудудига тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 13 та автотранспорт воситасида 202,710 тн, 37 та қўл юки келтирилган 27,5 кг, 335 дона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган тартибда орқага қайтариб юборилган. Дарбанд ЙПХ маскани карантин инспекторлари томонидан ички фитосанитария сертификатисиз келган 1002 та автотранспорт воситасида келтирилган 7663,05 тн, 1655 дона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эгаларига нисбатан далолатномалар тузилиб, огоҳлантиришлар берилди.

Карантин объектлари ва хавфли зарарли организмларга қарши самарали курашиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича, фитосанитар тозаликни сақлаш мақсадида маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари, ўсимликлар клиникалари вакиллари ва тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари, фермер ва кластерлар иштирокида семинарлар ташкил этилиб, соҳага оид янгилик, енгилликлар ва кенг имтитиёзлар кўлами тушунтирилмокда. Бу эса мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт хажмининг ошишида муҳим ўрин эгаллайди.
Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими бошлиғи