ЖАМИЯТ

Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп қайси давлатга боргани маълум қилинди

Ўзбекистон фуқароларининг 3,3 миллион нафари 2022 йилнинг 1 август ҳолатига туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, январь-июль ойлари давомида ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга борган — 1,6 миллион нафардан ортиқ. Ундан кейинги ўринни Қозоғистон (601,3 минг) ва Тожикистон (465,4 минг) эгаллаган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

Қирғизистон – 1,608 миллион нафар;

Қозоғистон – 601,3 минг нафар;

Тожикистон – 465,4 минг нафар;

Туркия – 201,7 минг нафар;

Россия – 169,8 минг нафар;

БАА – 71 минг нафар;

Саудия Арабистони – 50 минг нафар;

Миср – 27,1 минг нафар;

Жанубий Корея – 12,2 минг нафар;

АҚШ – 9,3 минг нафар;

Ҳиндистон – 6,5 минг нафар;

Грузия – 6,3 минг нафар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan