ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман судларида жорий йил бошидан буён жами 6.026 та иш мазмунан кўрилиб, ҳал қилинган

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 1-ярми амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жумладан, 2022 йилнинг 1-ярми давомида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг хуқуқларини химоя қилиш борасида амалга оширилган ишларга одилона бахо берадиган бўлсак, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман судларида 2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 6.026 та иш мазмунан кўрилиб ҳал қилинган.

2022 йилнинг 1-ярми давомида 17589 та иш кўрилиб ҳал қилинган бўлса, 2021 йилнинг шу даврига (8828) нисбатан 8761 тага кўпайганлигини кузатишимиз мумкин.

Кўриб тамомланган 17589 та ишнинг асосий массасини ёки 62,5 фоизини никоҳдан ажратиш (1630 та) ва кредит шартномасига оид низолар (9364) билан боғлиқ жами 10994 та ишлар ташкил этади.

Айрим ишлар бўйича ўсиш динамикаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли равишда кўтарилган, жумладан 2022 йилнинг 1-чораги давомида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 1630 та иш кўриб тамомланган, 2021 йилга нисбатан (1341 та) 289 тага ёки 21,6 фоизга, кредит шартномаси билан боғлиқ 9364 та иш кўриб тамомланган, 2021 йилга нисбатан (3464 та) 5900 тага ёки 170,3 фоизга кўпайган. 

Жами кўрилган 17589 та фуқаролик ишларидан 14957 таси ёки              85 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 128 таси ёки  0,7 фоизи бўйича фуқаролик иши ҳаракатдан тугатилган, 2504 таси ёки 14,2 фоизи бўйича иш бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.

2022 йилнинг 1-ярми давомида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судларида 6377 та аризалар суд буйруғи тартибида ҳал қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даври (5606 та)га нисбатан 771 тага кўпайган.

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг АПЕЛЛЯЦИЯ инстанциясида 2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 408 та иш шикоятлар асосида кўрилган бўлиб, ушбу ишларнинг 341 тасини ҳал қилув қарорлари, 67 тасини ажримлар ташкил қилади.

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида 7361 та ёки 41,8 фоиз фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Шунингдек, Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида 135 та фуқаролик ишлари бўйича хусусий ажрим чиқарилган.

2022 йилнинг 1-ярми давомида Сурхондарё вилоят судлари фуқаролик ишлари бўйича судьялари томонидан 205 та оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилинган, шундан телевидениеда 35 та, радиода 16 та, газета ва журналларда 55 та, веб-сайтда 99 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 1-ярми давомида Сурхондарё вилоят судлари фуқаролик ишлари бўйича судьялари томонидан корхона, муассаса ва ташкилотларда шунингдек, аҳоли орасида 324 та ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ушбу раёсат йиғилишида статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг мос даври билан кўрсатгичлар солиштирилиб, уларнинг фарқли жиҳатлари муҳокама қилинди.

Раёсат йиғилишида иштирок этган фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари томонидан одил суловни таъминлаш, суд қарорларининг ижроси, суд муҳокамаси ошкоралиги, бугунги кунда судларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.  

Раёсат йиғилиши якунида 2022 йилнинг иккинчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Баходир Джумаев,Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари-Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan