ЖАМИЯТ

“ҲУДУДГАЗ СУРХОНДАРЁ” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ ТОМОНИДАН ВИЛОЯТИМИЗДАГИ 40 ДАН ОРТИҚ ОЛИС МАҲАЛЛАЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИБ КЕЛИНМОҚДА

Янги Ўзбекистон-инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат. Бунинг исботини юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Биргина мисол, йиллар давомида эътибордан четда қолиб кетган олис маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ва бу борада бугун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ана шу олис ҳудуд аҳолиси ҳам узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан вилоятимиздаги 40 дан ортиқ олис маҳаллаларга суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериб келинмоқда.

Мисолларга юзлансак, бугунги кунда 100 дан ортиқ автоуловлар орқали вилоятимизнинг истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалига қарашли 7 та газ тарқатиш иншоотлари воҳамиз аҳолисига хизмат қилмоқда. Ушбу газ тарқатиш иншоотлари Қашқадарёнинг Шўртан газ ва Муборак газни қайта ишлаш заводларидан олиб келинишга ихтисослаштирилган.

Узун туманининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Чагам” қишлоғи. Вилоятимиз марказидан 240 км узоқликда жойлашган ушбу қишлоқда 86 та газ истеъмолчилари яшайди.

Олам кенг, манзиллар кўп, одамлар турфа. Юрт кезиб, эл таниб, фикр қилиб яшашнинг завқи ўзгача. Манзил-у маконлар ичра шундайлари борки, у ерда бир кунгина яшасангиз бас, одамларининг самимияти ва шукронаси сизга ҳам юқади: ичингизда аллақандай позитив, енгиллик уйғонганини сезасиз.

Туманда шундай маҳаллалар борки, бу жойларга автотранспортлар юриши жуда мушкул бўлганлиги учун ҳам “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан газ истеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида махсус аравалар ташкил этилган. Ушбу маҳаллаларга махсус аравалар орқали газ баллонлар етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Эътироф этиш жоиз, йилдан-йилга аҳолига яратилаётган шароитлар кўлами кенгаймоқда. Соҳадаги ўзгаришлар шиддат билан ошмоқда. Масалан, авваллари истеъмолчи хонадонларига газ баллонларини олиб борадиган махсус аравалар йўқ эди. Бугун бундай улов турининг ташкил қилиниши фуқароларимиз билан бирга соҳа ходимлари учун ҳам қулай. Шундай ҳудудлар борки, бу жойларга маиший газ балонни араваларда олиб бориш ҳам имконсиз. Бундай вақтда соҳа ходимлари баллонларни қўлларида кўтариб олиб кириб, ўрнатиб беришади.

“Чагам” қишлоғига суюлтирилган газ баллонларини етказилиши ва бу жараёнларда истеъмолчилар фикрлари билан ўртоқлашдик.

– Бизни хурсанд қиладиган томони “Узунтумангаз” газ таъминоти ходимлари умрларидан барака топишсин, газ баллонларимиз ойма-ой келади. Туман марказидан анча чақирим узоқда бўлсак ҳам вақтида етказишади. Тоғликларга қилинаётган ғамхўрлик ва эътибор барчага манзур. Тўғриси, биз газчилардан розимиз, – дейди Сайдуллаев Худайназар.

Ошхонада газни бўлиши жуда муҳим. Бази вақтлари ўчоқда қилишнинг имконияти бўлмайди. Газ баллонлар ўз вақтида етиб келаяпти. Нархлари ҳам қиммат эмас. Мингдан минг розимиз газчилардан. Олдинлари ўчоқларда қилар эдик. Газ келди қишлоқ аёлларининг оғири енгил бўлди. Суюлтирилган газ баллонларни ўзлари хонадонимизга олиб кириб ўрнатиб беришади. Тўғриси ҳавфсизлигимизга жуда эътиборли газ ходимлари, -дейди маҳалла фуқаролари.

Газ таъминоти ходимлари қишлоқ аҳлининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишдек хайрли ишни амалга оширганларидан мамнун бўлиб, яна Узунга отланади. Бундай эзгу ишлар мамлакатимизнинг олис ва яқин ҳудудларида инсон қадри бирдек улуғланаётгани ва халқимиз манфаатлари таъминланаётганига яққол далилдир.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan