ЖАМИЯТ

Aндижонлик 46 ёшли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев вафот этди

Таниқли тадбиркор, Rash Milk, Recosement корхоналари эгаси Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди, дея UzNews.uz’га хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 16.40 атрофида Шаҳрихон туманида яшаган 46 ёшли тадбиркор Rash Milk, Recosement корхоналари эгаси Р.М яшаш хонадони яқинида жойлашган ўзига тегишли атрофи девор билан ўралган мевали боғда ўз жонига қасд қилиб, вафот этган.

Унга кўра, ҳодиса юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan