ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сирдарёлик йигит «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтгани аниқланди

«Жиҳод» қилиш мақсадида Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган сирдарёлик йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Гулистон шаҳрида яшаган 26 ёшли Шоҳрух Шахриёров ўзининг Instagram’даги саҳифасида экстремистик мазмундаги материалларни жойлаштириб, тарқатиб келган. Шунингдек, у Суриянинг Идлиб шаҳрига «жиҳод» қилиш мақсадида кетиб, у ерда 40 кунлик («моаскар») бошланғич жанговар тайёргарликдан ўтган.

Мазкур ҳолатда юзасидан Шоҳрух Шаҳриёровга нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 155(2)-моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan