ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шўрчи туманида ҳайдовчи 4-синф ўқувчини уриб юборди

Шўрчи туманида 2020 йил 19 январь куни касалхона хабарига кўра, шу куни соат 00:25 да, туманнинг “Яккабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлида, Қумқўрғон тумани “Хўжамулки” маҳалласида яшовчи Э.З. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан “Қумқўрғон-Шўрчи” йўналишида, йўлнинг чап қисмида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, туманнинг “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи, тумандаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси, вояга етмаган, А.А.ни туртиб юборган. Натижада А.А. “бош мия чайқалиши ва бошнинг чап томонида ёрилган жароҳати” каби шикаст олиб касалхонага тушган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати