ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўламаган ота маъмурий қамоққа олинди

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундириш белгиланади.

Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувида 1000 га яқин алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 50 дан ортиқ алимент ижро ҳужжатлари оила вакилларининг ўзаро ярашганликлари сабабли муддатидан олдин тугатилди.

Шунингдек, фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаган
38 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, қонуний жазо чоралари таъминланди.

Ҳусусан, куни кеча бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида 3 нафар алимент тўлашдан бош тортган оталарнинг иши кўриб чиқилди.

Унда, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021 йил июнь ойидаги суд буйруғига асосан туманда яшовчи Акрам Холмуродов икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, қарздор ота жами 6 миллион 222 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Ҳудди шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2014 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан Райим Поёнов бир нафар фарзанди учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Райим Поёнов ҳақиқатда жами 9 миллион 875 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлигини тан олди.

Бир нафар фарзанди билан ёлғиз қолган она очиқ суд мажлисида иштирок этиб, собиқ турмуш ўртоғи Р.Поёновни фарзанди холидан хабар олмаслигини ҳозирда алимент пулига муҳтожлиги ҳамда ушбу пул фарзандининг таъминоти учун зарурлигини такидлаб суддан қонуний чора кўришликни сўради.

Шундан сўнг, алимент тўлашдан бош торган оталарга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан
15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармасдан икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида алимент қарздорликларини тўлашдан бош тортиши жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Одил Бегимқулов,Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси.

Шерзод Мамадалиев,Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan