
Пойтахтимиздаги “Юнусобод» спорт мажмуасида ўтказилган кикбоксинг бўйича «Uzbekistan Open» халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.


Мусобақада 22 мамлакатдан 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган 2 мингга яқин спортчи баҳс олиб борди. Халқаро турнирнинг сўнгги куни аввалига 10 та вазн тоифасида ҳаваскорлар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтди.