Uncategorized

“Ёшлар куни” га бағишланган байрамда жанжал бўлди. “Сурхондарё”

Барчамизга маълум 30- июн куни «Ёшлар куни»сифатида кенг нишонланади, хусусан барча вилоат, туманларда ҳам.Сурхондарё вилоятида ташкил этилган байрам эса ўзгача ўтди дейиш мумкин, чунки ушбу тадбирда келган меҳмонлар мажбуран ушлаб турилган деган видеолар ижтимоий тармоқларда айланмоқда. Тадбирдан ёшлар чиқиб кетмоқчи бўлишган аммо айрим қўштирноқ ичидаги мутассаддилар уларнинг ҳаракатларига фаол тўсқинлик қилган .

Тасвирдан ҳам маълумки ҳеч қандай кансерт мусиқий чиқишлар бўлмаган фақатгина экран орқали пойтахда ўтказилаётган байрамни келган томошабинларга кўрсатиб ўтиришган шу боисадан ҳам барча байрамни тарк эта бошлаган тунги соат 11 бўлишига қарамасдан аёллар байрамда зўравонлик билан ушланиб турилганлиги мобил телифонга мухирланган видеолардан ҳам маълум.


Инсон қадри улуғланаётган бир пайтда бу каби беманигарчиликлар фақатгина маданияцизлик ва ахлоқсизликдан бошқа нарса эмас.Ўйлаймизки вилоятда бундан кейинги тадбирлар юқори савияда ташкиллаштирилишига умид қиламиз.


Илҳом Алланазаров, Diyor24.uz

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan