ЖАМИЯТ

Тошкентда келинлар паради бўлиб ўтади

Tashkent City хиёбонида 2 июль куни келинлар паради бўлиб ўтади. Унда 300 нафарга яқин келинлар қатнашиши кутиляпти.
Мазкур парад Shosh-fest халқаро аёллар мода фестивали доирасида ўтказилади. Унда нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркиядан ҳам модельерлар иштирок этади.

«Биз бундай фестивални ҳар йили ўтказмоқчимиз. Тадбир доирасида 300 нафарга яқин қизлар катта келинлар парадида қатнашади. Парадни истаган одам томоша қилиши мумкин», деган лойиҳа режиссёри Нозима Ҳайитметова.

Келинлар паради Тошкентда биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. 2019 йил май ойида ҳам ана шундай томоша бўлиб ўтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan