ДУНЁ

Санкт-Петербургда «Алвон елканлар» байрами бўлиб ўтди

Санкт-Петербургда мактаб битирувчиларининг анъанавий битирув кечаси бўлиб ўтди.

Шу куни минглаб ўқувчилар Сарой мадонида тўпланишади ва «Россия» номли қизил елканли кеманинг мушакбозлик остида Нева дарёсидан Фин кўрфазига сузиб чиқиб кетишини кузатишади.

Бу тадбир рамзий маънода мактаб битирувчилари ота-онаси бағридан чиқиб катта ҳаётга қадам қўяётганини англатади.

Кечада шунингдек мактаб битирувчилари учун машҳур артистлар концерти бўлиб ўтди. Унда шоу-бизнес юлдузлари ва таниқли санъаткорлар Ханна, Люси Чеботина, Ваня Дмитриенко, Коста Лакосте, Hatters ва Полина Гагарина куйлади.

Ундан ташқари битирувчиларга Россия президентнинг тилаклари ҳам етказилди. Таниқли яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедов битирувчилар олдида нутқ сўзлади.

Кечага махсус меҳмонлар – Донбасс ҳудудидан келган мактаб битирувчилари ҳам таклиф қилинди. Улар орасида 40 нафар Мариуполлик битирувчилар ҳам бор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan