Uncategorized

Саудия Арабистонида илк бор самолёт тўлиқ аёллардан иборат экипаж билан парвоз қилди

Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси қироллик тарихида биринчи марта аёллардан иборат экипаж билан парвозни амалга оширди. Бу ҳақда компаниянинг Twitterдаги расмий саҳифасида хабар берилган.

«Flyadeal Саудия Арабистони тарихидаги биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан рейсни амалга оширди, уларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари», — дейилади авиакомпания хабарида.

Маълум бўлишича, парвоз сўнгги русумдаги Airbus А320 самолётида Ар-Риёддан Жиддага амалга оширилган. Таъкидланишича, Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода бўлганидан бошлаб Саудия Арабистонида аёлларнинг жамиятдаги роли ўзгара бошлаган.

Аёлларга машина ҳайдашлари, спорт мусобақаларини томоша қилиш учун стадионларга боришлари, армия ва полицияда хизмат қилишларига рухсат берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan