САЛОМАТЛИК

Маймун чечаги қандай касаллик?

Шифокор Нозима Ўринова:

Касаллик ўта оғир кечмайди. Леталлик (ўлимга олиб келиш даражаси) – 3.6 фоиз.

Қора ва чин чечакдан фарқли ўлароқ, маймун чечаги одатда терида майда шишлар ҳосил қилади. Вақт ўтиши билан шишлар ёрилиб, ўзидан кетмайдиган яра излари қолдиради.

Асосий белгилари:
▪️ ҳарорат кўтарилиши
▪️ бош оғриғи
▪️ мускул оғриғи
▪️ бел оғриғи
▪️ лимфа тугунлари катталашуви
▪️ совуқ қотиш
▪️ юзда тошма тошиши кейинчалик баданга тарқаши.

Асосан ёш болалар ва иммунитети ўта кучсизлар учун хавфли бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan