ДУНЁ

Туркманистонда Гурбангули Бердумуҳамедовнинг отига бағишланиб ҳайкал ўрнатилади

Туркманистоннинг Ахал вилоятида (Туркманистоннинг марказий ҳудуди) Гурбангули Бердумуҳамедовнинг Оқ Хон номли отига бағишланиб ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда  “Нейтрал Туркменистан” газетаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу қарорни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолаган.

Халқнинг миллий ғурури бўлган Ахалтеке отларининг шон-шуҳратини ошириш мақсадида Туркманистон Президенти фармонни имзолади.

Президент Оқ Хон от ҳайкали ёдгорлигини лойиҳалаш ва қуриш учун Ахал вилояти ҳокимлигига “Звезда спорт” хусусий корхонаси билан шартнома тузишга рухсат берди”, — дейилади хабарда.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳужжатда қурилиш ишларини 2022 йилнинг май ойида бошлаш ва объектни 2022 йил декабрида фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда топшириш кўзда тутилган.

Туркманпортал сайтининг ёзишича, Оқ Хон Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шахсан тарбияланган афсонавий отдир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan