Uncategorized

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди

▪️ Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:

▪️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

➖ кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
➖ сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
➖ кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
➖ масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

▫️ магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

▫️ хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

▪️ Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan