ЎЗБЕКИСТОН

“Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти филиали учун замонавий бино фойдаланишга топширилди

Бугун, 18 май куни Термиз шаҳрида “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалининг янги ва замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Рустам Сулаймонов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этди. 

Тадбирда таъкидланишича, Сурхондарё вилоятида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 10 та филиали, 3 та банк хизматлари маркази ҳамда 2 та минибанки ҳудуддаги 200 мингга яқин жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматлари кўрсатиб келмокда. Бугунги кунда банкнинг вилоятда 24/7 режимида ишловчи шаҳобчалари сони 15 тани ташкил этади. Ушбу шаҳобчаларда 49 та банкомат ўрнатилган бўлиб, аҳолига куну тун хизмат кўрсатиб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan