ЖАМИЯТ

Мўйноққа бориб ишлаган шифокор ойлигига 200% устама тўланади

Президент тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга оид фармон имзолади. Ҳужжатга кўра, 1 июндан бошлаб:
➕ олий ва биринчи малака тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига + 15фоизгача;
➕ янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар 1 миллион сўмгача;
➕ оилавий шифокор пунктлари, поликлиникаларда ишловчи шифокорга +30 фоизигача;
➕ юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирургларга +25 фоизгача қўшимча устама олади.

‼️Ундан ташқари, 2022 йил 1 июлдан бошлаб вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади, – дейилган фармонда.

Шифокор ушбу устамани олиш учун бошқа ҳудудда камида икки йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan