Uncategorized

SpaceX қачон Ўзбекистонда Starlink ишга туширилишини маълум қилди

Хизмат ҳозирда 32 мамлакатда, шу жумладан АҚШда ҳам мавжуд. Украина тармоққа яқинда навбатсиз уланди.

Starlink сунъий йўлдош Интернети Ўзбекистонда тахминан 2023 йилда ишлай бошлайди, бу ҳақда SpaceX веб-сайтидаги интерактив харитасида маълум қилинган.

Шу ҳафта Тошкентда бўлиб ўтган космик конференцияда Starlink мавзуси кўтарилди. “Ўзбеккосмос” бош директори буни SpaceX вакили Бен МакВилямс билан муҳокама қилди, Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги раҳбари Шерзод Шерматов компаниянинг Ўзбекистонда ваколатхонасини очишни таклиф қилди.

Харитага кўра, ҳозирда хизмат 32 та давлатда, асосан ривожланган мамлакатларда мавжуд. Қамров ҳудудига Европанинг катта қисми, жанубий Австралия, Янги Зеландия, шунингдек, АҚШ ва Мексиканинг аксарият қисми, Канада, Чили ва Бразилиянинг бир қисми киради.

2022 йил февраль ойида Starlink икки мамлакатда навбатсиз ишга тушди. Тонга вулқон отилиши сув ости кабелини узиб қўйганидан кейин кириш ҳуқуқига эга бўлди ва Украина ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин тармоққа уланди.

Жорий йилнинг охирига келиб Starlink Аргентина, Колумбия, Парагвай, Сербия, Босния ва Гертсеговина, Албания, Нигерия, Мозамбик ва Японияда ишлаши кутилмоқда. 2023 йил бошида у Швеция, Норвегия, Финландия, Исландия ва бошқа баъзи мамлакатларда пайдо бўлади.

Яқин келажакда 9 та давлатда хизматнинг ишга туширилиши кутилмайди. Булар Россия, Беларусь, Хитой, Шимолий Корея, Афғонистон, Эрон, Сурия, Венесуела ва Кубадир.

Starlink глобал сунъий йўлдош алоқа тизими 2019 йилдан бери қурилмоқда, аммо синовлар бир йил олдин амалга оширилган. SpaceX фойдаланувчиларга Ернинг паст орбитасида кичик (оғирлиги 500 кг гача) аппаратлар тармоғидан фойдаланган ҳолда Интернетга киришни таъминлашни режалаштирмоқда.

2020 йилнинг ёзида Starlink’нинг бета-тести унинг тезлиги 11 дан 60 Мбит/с гача эканлигини кўрсатди. Илон Маскнинг таъкидлашича, унинг тезлиги “5G ва симли Интернетникининг ўртасида”.

Режага кўра, тармоқ 2021 йил сентябрида қутблардан ташқари бутун сайёрани қамраб олиши керак эди. Бироқ сигналдан ташқари, ҳар бир мамлакатнинг рухсати талаб қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan