Uncategorized

ТерДУ да профессор-ўқитувчиларнинг қирқ олтинчи илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан ютуқларини амалиётга кенг тарғиб этиш, пухта билимга эга, соғлом фикрли мутахассисларни тайёрлаш ҳамда иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашда олий таълимнинг, қолаверса ёш илмий изланувчиларнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий таълимга квоталарнинг ошганлиги, олий таълим муассасалари, жумладан хориждаги олий ўқув юртлари филиалларининг ташкил этилаётганлиги, кўплаб иқтидорли талабаларнинг хорижий давлатларга илмий стажировка ва таълим олиш учун жўнатилаётганлиги бу борада қилинаётган ишларнинг амалий исботидир.

Термиз давлат университетида узоқ йиллардан буён профессор-ўқитувчилар ва ёш изланувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида илмий-амалий конференсия ўтказилиб келинмоқда. 2021 йилнинг 28 май санасида Термиз давлат университетида профессор-ўқитувчиларнинг анъанавий қирқ олтинчи илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Профессор-ўқитувчиларнинг 2020-йилда олиб борган илмий-ижодий изланишлари ва тадқиқотлари натижаларини кенг тарғиб этиш, уларнинг илм-фан ривожи йўлидаги эзгу интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган конференсияни университет ректори A.Марахимов кириш сўзи билан очиб берди.

“Ушбу конференсиянинг бошқа расмий учрашувлардан фарқли жиҳати шундаки, бугун бу ерда очиқ фикр юритамиз. илм-фан йўлига қадам қўйган изланувчиларнинг илмий фаолияти билан танишамиз. Яна бир муҳим жиҳати университетимизнинг илмий салоҳияти қай даражада ва илмий фаолиятни янада ривожлантиришиниз учун нималар қилишимиз лозимлиги тўғрисида фикр алмашамиз” , деди олийгоҳ ректори A.Марахимов ўз нутқида.

Мазкур анжуман 40 та шўбада иш олиб борди ва жами 420 та мақола қабул қилинди. Илмий изланувчи ўқитувчилар турли мавзулардаги маърузалари билан фаол иштирок этишди. Соҳани янада ривожлантириш истиқболлари, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Йилдан йилга нуфузи ошиб бораётган мазкур анжуманда илм-фанга оид янгиликлар, муаммо ва таклифлар ўртага ташланди. Aнжуман баҳс ва мунозаралар кўтарилган мавзуларга оид илмий хулосалар, таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди.

Ҳар бир шўба ишидан энг долзарб мавзуларда тақдим этилган тезис ва мақолар орасидан мутахассислар томонидан муносиб баҳоланди.

Термиз давлат университети Aхборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan