ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда Спарк юқори тезликда тўсиққа урилиб, сочилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида, йўловчи шифохонада ҳалок бўлди

Тошкентда Спарк русумли автомашина катта тезликда бетон устунга бориб урилган, деб хабар берди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, воқеа 12 май куни соат 03:00 да Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Ишончнома асосида автомашинани бошқараётган йигит тезликни сезиларли даражада ошириб юборган ва бетон устун туфайли бошқарувни йўқотган ва у билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, автомашинанинг 27 ёшли йўловчиси эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган бўлса-да, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan