ЖАМИЯТ

Фуқароларга ёввойи йиртқич ҳайвонларни сақлаш тақиқланиши мумкин

“Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, оммавий тадбирга ҳайвонлар билан келиш тақиқланади.

Ёввойи ҳайвонларни умумий мулк ҳисобланган кўп квартирали уйлар зинапоя майдончалари, чердаклари, ертўлалари, даҳлизлари, шунингдек, умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш тақиқланади.

Ёввойи ҳайвонлар эгалари зиммасига ҳайвонларнинг нотинчлик келтириб чиқармайдиган ва атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган хатти-ҳаракатини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига зарар етказилишининг олдини олиш мажбурияти юклатилади.

2022 йил 1 июлдан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш ҳамда фойдаланиш тақиқланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan