ЖАМИЯТ

Болгарияда ишламоқчи бўлганларга 450-600 евролик иш таклиф этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги таклиф билан чиқди.

Болгариянинг Созополь шаҳридаги меҳмонхона хизмати соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қуйидаги бўш иш ўринлари таклиф қилинади:

 ошпаз ёрдамчиси;

 официант;

 бармен;

 фаррош.

Меҳнат шароитлари

Иш ҳақи: иш тури ва тажрибасига қараб 467 евродан 603 еврогача (қўшимча ишланган ҳар бир соат учун 3,5 евро);

Муддат: июнь-сентябрь ойлари;

Яшаш жойи ва озиқ-овқат билан таъминланади;

Болгарияга бориш ва келиш харажатлари учун 400 евро компенсация.

Номзодга қўйилган талаблар

– ёш чегараси – 45 ёшгача;

– соҳа бўйича иш тажрибасига эга бўлиш;

– рус тилини мукаммал билиш;

– судланмаган бўлиш (нотариал тасдиқланган маълумотнома тақдим қилиниши керак).

Ушбу бўш иш ўринларига қизиқиш билдирган ва талабларга мос келувчи фуқаролар электрон тарзда резюме тўлдиришлари лозим. 

Резюме ҳар бир бўш иш ўрни учун алоҳида тўлдирилади.

Маълумот учун: +99871-202-33-55

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan