САЛОМАТЛИК

Телефондан тарқаладиган нур ҳамда мия саратони ўртасида боғлиқлик борми?

Телефондан тарқаладиган нур ҳамда мия саратони ўртасида боғлиқлик борми?_image

Олимлар смартфондан фойдаланиш ва мия саратони хавфи ўртасидаги боғлиқликни инкор қилишди. Тадқиқот Миллий саратон институти журналида чоп этилди.

Илмий иш жараёнида муаллифлар 1975 йилдан 1992 йилгача бўлган беморларда саратон ҳолатларини аниқладилар. Шунингдек, мутахассислар 1995 йилдан 2008 йилгача бўлган даврда онкологик касалликларга ташхис қўйиш ҳолатлари кўпайганини таҳлил қилдилар. Олимларнинг таъкидлашича, смартфондан келадиган нурланиш ўсимта шаклланишига бевосита таъсир қилмайди. «Биз уяли телефонлар мия саратонига олиб келмаслигига амин бўлишимиз мумкин», – дейди тадқиқот муаллифи доктор Жессика Жонс.

Мутахассислар Буюк Британиядаги миллионга яқин аёлнинг соғлиғи ҳолатини таҳлил қилишди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, телефон фойдаланувчиларида мия ўсимтасининг ривожланиш хавфи юқори эмас. «Оддий шароитда смартфондан фойдаланиш мия ўсимтаси хавфини оширмайди», деди тадқиқот ҳаммуаллифи Кирстин Пири. Шифокорлар ёмон экология, муддати ўтган озиқ-овқат ва ортиқча вазн ўсимталарнинг ривожланиш хавфини оширади деб таъкидламоқда.

Бир неча йил олдин Сидней университетида 29 йиллик тажриба якунланди. Унинг принципи оддий эди: олимлар шифохоналардан мия саратони билан оғриган беморлар ҳақида маълумот олишди, кейин эса провайдердан беморлар телефондан қанча вақт ва тез-тез фойдаланишини аниқладилар. Онкологик касалликлар сони ўн баравар кўпайиши керак деб тахмин қилиш мантиқан тўғри.

Бироқ, бир неча йил олдин Америка Қўшма Штатлари олимлари миллионлаб долларга тенг бўлган кенг кўламли тадқиқотнинг биринчи натижаларини эълон қилишди.

Маълум бўлишича, уяли алоқадан тез-тез фойдаланиш саратон касаллигини келтириб чиқаради. Фақат сичқонларда.

Тадқиқот қандай ўтказилди? Сичқонлар ер ости лабораториясига қамалган ва радиотўлқинлар билан нурлантирилган – айнан CDMA ва GSM тармоқлари фойдаланадиган частоталарда. Кемирувчилар икки йил давомида, жами кунига тўққиз соат тўлқин таъсирида бўлган. Натижада, уларнинг 1-6 фоизида невромалар пайдо бўлди.

Бу нима дегани? Ҳа, деярли ҳеч нарса дегани эмас. Биринчидан, сичқонлар одамлар эмас. Уларнинг тўқималари нурланишга бошқача муносабатда бўлиши мумкин. Иккинчидан, олимлар кемирувчиларга жуда катта доза беришди – ҳар бир киши бир неча йил давомида кунига тўққиз соат телефонда гаплашмайди. Учинчидан, бу ишончсиз маълумотлар эди. Чунки тадқиқот бошқа олимлар томонидан кўриб чиқилгандан кейин ишончли бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan