ИЛМ-ФАН

Термиз туманида 660 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Куни-кеча Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласида умумий лойиҳа қиймати 13,5 миллиард сўм бўлган 660 ўринли янги мактаб ўқув биноси ҳамда 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали қурилиб, тўлиқ жиҳозланиб фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Хидиров, вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Қуллиев, Термиз тумани ҳокими Ш.Уринов ҳамда маҳалла нуронийлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар замонавий типда қурилган ва барча шарт-шароитларга эга ушбу мактаб шу ерлик болаларнинг таҳсил олишига хизмат қилишини таъкидлаб, келгусида ушбу таълим масканини битирган ўқувчилар давлатимиз ва жамиятимиз ривожига муносиб хисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишларига ишонч билдиришди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan