ЖАМИЯТ

Ҳарбийлар давлат хизматлари марказида

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда кенг нишонланмоқда.

Қуролли кучларимиз салоҳияти, ҳарбий хизматчиларнинг маҳорати намойиш этилган ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида Олтинсой туман давлат хизматлари маркази биносида ташкил этилди. Унда эътироф этилганидек, сарҳадларимиз дахилсизлиги йўлида ватан олдидаги фарзандлик бурчини ўтаётган ҳарбийларнинг хизмати ҳар қанча таҳсин ва эътирофга сазовор.

Тадбир давомида ҳарбийларга Олтинсой туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тизимидаги янгиликлар хусусида маълумот берилиб, тарғибот материаллари тарқатилди. Ўз навбатида азамат аскар йигитлар турли кўргазмали машқларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди.

Мақсуд Тўраев