Uncategorized

Жиззахда мактаб ойнасини синдириб, ўқув қуролларини ёқиб юборган ўқувчилар жазоланди

Кечаси деразани синдириб кириб, 2,5 млн сўмлик 13 тадан ортиқ жиҳозларга ўт қўйган ўқувчиларга чора кўрилди.61views0repliesУлашинг0

Ижтимоий тармоқАввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда номаълум шахслар мактабдаги ўқув қуролларини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.Туман ИИБ томонидан терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини шу ҳудудда истиқомат қилувчи 1 нафар вояга етган ва 3 нафар вояга етмаган шахс содир этгани аниқланган.

Улар тунда тумандаги «Ойбек» МФЙда жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактабининг физика амалиёт хонаси деразаси ойнасини синдириб, ичкарига кирган ва хона ичида бўлган 3 дона география харитаси, 2 дона глобус, 3 дона дарс жадвали, стол тенниси анжомлари(теннис коптоклари ва ракеткалари), микроскоп, индикатор, тарозиларига қасддан шикаст етказиб, яроқсиз ҳолатга келтирган ҳамда 3 дона деворқоғоз баннерларини йиртиб ташлаб, ёқиб юборган.Натижада, ушбу мактаб мулкига жами 2 млн 500 минг сўмлик моддий зарар етказилган.Бу кимсалар томонидан МЖтКнинг 61-2-моддасида назарда тутилган “Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”да ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган.Мактабга етказилган зарар тўлиқ қопланиб, уч нафар вояга етмаган шахснинг ота-оналарига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan