ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент мажбуриятини унутганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларида 21-февралдан 31-март кунига қадар алимент ойлиги деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан Бюронинг Сурхондарё  вилоят бошқармаси томонидан ҳам режали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, алимент тўловларидан бош тортган оталар иштирокида Ангор ва Музработ туманларида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Шоира Рахмонқуловага бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун бир неча ойлар давомида йиғилиб қолган жами 17 миллион 488 минг сўм алимент пулини собиқ турмуш ўртоғи тўлаб бермаётганлаги аниқланди.

Бюронинг Ангор туман бўлими томонидан тақдим этилган маъмурий баённома ва суддда тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб муҳокама қилинди ва алимент тўлашдан бортган отага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Бундан ташқари, очиқ суд мажлиси давомида ангор туманида яшовчи алимент тўлашдан бош тортган 4 нафар оталарнинг иши кўриб чиқилиб, қонуний жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан ҳам 5 нафар алимент тўловларидан бўйин товлаб фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлган оталарнинг иши суд муҳокамасига тақдим этилди.

Очиқ суд мажлиси давомида музработ туманида яшовчи Акмал Тўрақулов бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент қарздорлигини яъни 2 миллион 636 минг сўм алимент пулини тўлиқ тўлаб берди ва  фарзандининг моддий таъминотига бефарқ эмаслигини ҳамда келгусида фарзанди учун уй олиб бериш нияти борлигини билдирди.

Алимент бу – боланинг ҳаққи. Фарзанди ҳаққига ҳиёнат қилаётган оталар қонун олдида жавоб бериши муқаррар.

Мансур Мирзаев, МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan