ЎЗБЕКИСТОН

Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги вазири ва унинг ўринбосарини танқид қилиб, уларга бир ой муддат берди

Хабар қилганимиздек, айни вақтда давлат раҳбари раислигида йиғилиш ўтказилмоқда. Унда қатор соҳа раҳбарлари танқид остига олинди.

Хусусан, йиғилишда Президент шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомовни танқид қилган. Таъкидланишича, бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилган ва барча ваколатлар берилган. Лекин шундай бўлсада, вазир ва унинг ўринбосари масаланинг ичига кирмаган, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаган. Давлат раҳбари уларнинг ушбу ҳаракатини танқид остига олган.

Президент бир ой ичида бу соҳада ўзгаришлар бўлмаса иккита мутасаддига қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan