ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистон Ислом Республикаси ҳудудида жорий йилнинг 1 мартидан бошланган V Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида иштирок этди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон разведкачилари рекорд натижа билан Ватанимиз байроғини Покистонда баланд кўтаришга муяссар бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.

Мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли
22 армия корпуси Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази (Пабби ш.) базасида ўтказилди. Унда 9 та давлатдан Марокаш, Иордания, Кения, Саудия Арабистони, Туркия, Шри-Ланка, Непал ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Покистон Ислом Республикасидан 8 та разведка гуруҳлари, жами 16 та разведка жамоалари ўзаро беллашишди.

/media/in_content_images/1_mw4CMAq.jpg_image

Мусобақа жараёнини Тожикистон, Қозоғистон, Баҳрайн ва Хитой давлатларининг Қуролли Кучлар вакиллари кузатиб борди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 80 км гача бўлган маршрутнинг 6 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, назорат нуқталарида тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек  кутилмаган тестларни ечиш машқини бажардилар.

/media/in_content_images/2_acFPhTM.jpg_image

Мусобақа давомида мамлакатимиз ҳарбий жамоаси ўзининг жипслиги ва қўйилган вазифаларни юқори савияда бажариши билан ажралиб турди, айниқса якка тартибдаги мутахассислик тайёргарлиги бўйича ўтказилган беллашувларда, яъни гуруҳнинг радиотелефонисти, муҳандиси, мергани ва фельдшер каби разведкачилари юқори натижалар кўрсатишга муяссар бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги терма жамоаси қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан 10 бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлса-да, жасорат ва матонат билан ушбу мусобақанинг учинчи назорат нуқтасига қолган жамоалардан 6 соат олдин етиб борди ва энг юқори (2 850) баллни қўлга киритди.

/media/in_content_images/3_IYj2psO.jpg_image

Мусобақа якунида, Покистон Ислом Республикаси қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал-майор Аднан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларининг жисмоний ва профессионал тайёргарлигини алоҳида таъкидлаб, “Мен Ўзбекистон жамоаси кучли эканлигини билардим ва 1 ўринни эгаллашига шубҳам йўқ эди” – деб жамоа гуруҳининг ҳаракатлари турли экстремал шароитлардаги ностандарт қарор қабул қилиш каби ҳаракатларини юқори баҳолади.

Мусобақа якуни бўйича:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси (2 850 балл);

2-ўрин – Марокаш жамоаси (1 860 балл);

3-ўрин – Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл). Шри-Ланка ва Саудия Арабистони жамоаларига жарима баллар белгиланганлиги сабали 3- ўрин берилди.

/media/in_content_images/4_lNxIKYh.jpg_image

Халқаро мусобақанинг ёпилишига бағишланган тантанали маросимда ғолиб жамоа ва совриндорлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоасиолтин медал билан тақдирланди.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ўзларини Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари эканликларини яққол намойиш этишди. Ўзбек разведкачилари ўзларига билдирилган ишончини тўлиқ оқладилар. Ғалаба муборак, ўзбек ўғлонлари!

/media/in_content_images/5_nzPNiCt.jpg_image

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan