ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Урганчда марказий поликлиника шифокори пора билан қўлга тушди

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч кимга шикаст етмаганлиги бўйича ҳужжатларни тўғрилаб бермоқчи бўлган шифокор ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ДХХнинг Хива шаҳар бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч ТТБ марказий поликлиникаси шифокори А.С. фуқаро Т.нинг бошқарувидаги автотранспорт воситасида содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳеч кимга шикаст етмаганлиги бўйича ҳужжатларни унинг фойдасига ҳал қилиб, бу боради текширув ҳаракатларини ўтказаётган ИИБ терговчисини уни жавобгарликка тортмасликка кўндириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan